7 Апрел 2023 йил 313

Навоийда фуқарони 100 млн сўмга тергов ишини енгиллатиб беришни ваъда қилган аёл қўлга олинди

51 ёшли асли самарқандлик М.А февраль ойида гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлиги аниқланиб терговга қадар суриштирув ишлари кетаётган бир пайтда таниши Р.Ага дарди ҳол қилди. У эса ҳолатдан фойдаланиб қолиш пайига тушиб терговчи билан гаплашишиб кўрганлиги, 100 млн эвазига уни жавобгарликдан озод қилиб беришини ва олдиндан 10 млн кейин қолганини олиб келишини тушунтирди. М.А таниши Р.Ага айтилган пулни олиб келди, бир неча кундан кейин эса унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигидан хабар топди. Р.А эса уни турли асоссиз гаплар билан алдаб, яна 10 млн олиб келса жазосини енгиллаштириб беришини? акс ҳолда узоқ муддатга қамалиб кетишини айтиб қўрқитган. Шундан сўнг аёл М.Анинг яна 10 млн пуларини олаётган вақтида ИИВ Шахсий хавфсизик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Айни пайтда Р.Анинг қилмишига қонуний баҳо берилди, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 211-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида ИИБ терговчиларини ушбу порахўрликка алоқадорлиги аниқланмади.

 

Навоий вилояти ИИБ АХборо хизмати

Text to speech