14 Август 2023 йил 234

Навоийда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари тасарруфидаги 7259 ҳарбий қисмда уқув амалий машғулоти ташкил этилди

Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари тасарруфидаги 7259 ҳарбий қисмнинг жанговар хизмат фаолиятини ташкил этишда Қўшин қўмондонлиги масъул офицерлари томонидан ўрганиш ишларини олиб борди. Дастлаб, ҳарбий қисм шахсий таркиби билан умимий саф кўриги ўтказилиб, хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда жаҳон ва минтақадаги ҳарбий сиёсий вазият, вазирлик раҳбарияти томонидан қўйилган талаблар, шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришлари етказилди. Шунингдек, ҳарбий қисмнинг жанговар шайлигини янада ошириш, қўшинлар хизматини ташкиллаштириш ҳамда объектлар хавфизлигини таъминлаш  бўйича ўқув-услубий машғулотлар ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech