10 Ноябр 2021 йил 481

Навоийда хатирчилик 23 ёшли фуқаро маст ҳолда дўстига тан жароҳати етказди

Спиртли ичимлик истэъмолини зарарли одат дейилиши бежиз эмас, албатта. Чунки унинг ижтимоий ҳаётдаги ножўя таъсирларини барча кўриб-билиб турибди. Одатий турмуш тарзимиз билан бир қаторда ўзаро муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатадиган бу иллат ортидан келиб чиққан яна бир ноҳуш ҳолатга гувоҳ бўлдик. Хатирчи туманида истиқомат қилувчи 23 М.Н ёшли фуқаро таниш қишлоқдоши К.Л билан очиқ ҳавода кичик базм уюштиришни мақсад қилди. Биргаликда истеъмол қилинган спиртли ичимлик дўстлик муносабатларига таъсир этмай қолмади. Оддий гап талашишдан келиб чиққан тортишув катта жанжалга айланиб К.Лни оғир тан жароҳати олиши билан якун топди. “Ҳақорат қилгани сабаб дўппосладим"-дея ваъж кўрсатаётган ушбу шахс энди қонун олдида жавоб бериши шубҳасиз. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech