7 Октябр 2022 йил 530

Навоийда хатирчилик 50 ёшли фуқаро ўғирлик жиноятини содир этди

Кўпни кўриб ҳаётнинг оқ-қорасини ажратиб билган пайтда ёшларга ибрат бўлиш ўрнига қинғир режалар билан банд хатирчилик 50 ёшли Э.Н ўғирлик жиноятини содир этди. Гап шундаки қўшни маҳалла ҳудудида жойлашган тиббиёт бирлашмасига гўёки бемор кўришга боргандек кириб, 5- хонада даволанаётган ёш қизнин қўл телефонини ўғирлаб воқеа жойидан қочиб кетади. Ташқарига чиқиб кетган қиз қувватлагичда турган телефони йўқлигини кўради. Излаб тополмагач ички ишлар органига мурожаат қилади.  Қисқа вақтда қўл телефон Э.Н томонидан ўғирланганлиги аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech