7 Сентябр 2021 йил 567

Навоийда хатирчилик мол ўғриси қилмишлари фош этилди

Халқимизда ажойиб нақл бор: “Эгри калтакдан тўғри соя тушмас”. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Қуччи” маҳалласида яшовчи М.Т ҳам анчадан буён режалаштириб юрган эгри мақсадини амалга ошириш учун узоққа бормади. Маҳалладоши Э.Мнинг чорвалари боқиладиган яйловга серқатнаб вазиятни зимдан ўрганади. Кунларнинг бирида, тунда Э.Мнинг 2 бош қорамолини ўғирлаб ўша куниёқ мол бозорида 11 млнга пуллаб юборади.

Хатирчи туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида йўқолган моллар, уни сотиб олган шахснинг уйидан топилди. Эндигина 18 ёшни қаршилаган, тоғни талқон қилгудек савлати бор М.Т билим олиб, касб эгаллайдиган бир пайтда қилмишлари бадалини тўлаши аччиқ ҳақиқат. М.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech