Навоийда "Хавфсиз тун" доирасида тунги рейдлар ташкил этилмоқда
Вилоятда «Хавфсиз тун» доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу галдагги тунги тадбир қизил ҳудуд рўйхатидаги Меъмор маҳалласида бўлиб ўтди. Дастлаб вилоят ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан йўриқнома ўтказилди. Унда ходимларнинг хизматга шайлиги кўздан кечирилиб, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш борасида тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, фаолияти давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя етиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиши, енг муҳими, соҳа ходимларига бўлган эътибор ва ишончни йўқотмаслик таъкидланди.
Профилактик тадбир давомида, уткир тиғли жисмларни олиб юрган фукароларга нисбатан хамда жамоат жойида спиртли ичимлик истеьмол килган шахсларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати