20 Апрел 2023 йил 384

Навоийда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар хонадонига ташриф буюрилди

 Мардлик ва жасорат ҳеч қачон унитилмайди. Айниқса бу она ватан ҳимояси йўлидаги шарафли йўлда адо этилган бўлса.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, халқ тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти ИИБ масъуллари томонидан ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб бахтсиз ҳодиса ёхуд  халқимиз тинчлиги ва осойишталиги учун жонини фидо қилган қаҳрамон ходимлар хонадонларига борилди ва ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб муаммолари ўрганилди. Шу билан бирга ижтимоий кўмак кўрсатилиб, зарур тиббий кўриклар ташкил этилди.

Инсонлар маҳалла-кўйга, эҳтиёжманд кишиларга меҳр-мурувват ёрдами кўрсатсалар, эл фаровонлигига ҳисса қўшсалар, айни муддаодир. Зеро “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”. Албатта, бу каби эзгу ва хайрли ишлар ижобий самара кўрсатиши, келгусида ёш авлодларга намуна бўлиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech