3 Июн 2023 йил 543

Навоийда ходимлар ва нафақадаги фахрийлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

  Шахсий таркиб ва фахрийлар саломатлигини сақлаш, касалликларни яширин даврларда эрта аниқлаш ва даволашни ташкил этиш мақсадида 2 кун давомида ИИВ Тиббиёт бошқармаси, Марказий Госпитали, ИИВ Марказий поликлиникаси ва ИИВ “Ўзбекистон” санаторийсининг малакали мутахассис шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.  Кўрик давомида ходимлар, фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур тиббий тавсиялар берилди. Тиббий реабилитацияга муҳтож нафақадаги ходимлар рўйхати шакллантирилиб уларни даволаниши ва маданий ҳордиқ олишларига имконият яратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Шунингдек, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб бугунги кунда тиббиёт ходимларига қўйилган талаблар тушунтирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech