27 Ноябр 2021 йил 604

Навоийда хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш борасидаги тарғиботлар давом этмоқда

Мамалакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўрни тобора ортиб бормоқда.Хотин-қизларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол бўлишлари таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида “Лицейда хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, маиший зўравонлик қурбонига айланишнинг олдини олиш ва гендер тенглиги” мавзусида давра суҳбати ҳам  айнан шу мақсадда ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилоят вакиллиги бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова, Навоий шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог майор Лола Ўроқова, вилояти ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси ИИОда хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Сарвиноз Душанова ҳамда Перинатал маркази врач-гинекологи Сабоҳат Хайриевалар иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратиш ҳақида тушунтириб ўтдилар.Шунингдек ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-аҳлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётганли ҳақида тушунтиришлар берилди. Эрта никоҳнинг, оилалардаги муносабатларга таъсир этиши ҳамда низоларни келтириб чиқариши мисоллар кўринишида айтиб ўтилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech