29 Март 2021 йил 282

Навоийда хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан "Аёллар дафтари"га киритилганлар билан “маҳаллабай” ишлар амалга оширилмоқда

Маълумки, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида “Аёллар дафтари” жорий этилди. Бугунги кунда аҳоли орасида ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишнинг “маҳаллабай” тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим қисқа муддатда ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Қисқа муддатда ўзининг ижобий самарасини берган ушбу тизим хотин-қизлар билан ишлаш масаласига ҳам татбиқ этилмоқда, жумладан, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

“Аёллар дафтар”ига киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга кўмаклашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириб мақсадида бу каби оилаларда зўравонликнинг олдини олишда муҳокамалар ташкил этилиб, бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу фуқароларнинг барчасига муаммолари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, улардан 21 нафарига ҳимоя ордери расмийлаштириб берилиб, доимий назоратга олинди. 10 нафар оилавий келишмовчилиги бўлган фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, оилалар яраштирилди, 5 нафар профилактик хисобда турувчи фуқаролар билан профилактик тарбиявий ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари барча шаҳар ва туманларда Ички ишлар органлари, Адлия бошқармаси, прокуратура, суд идоралари билан ҳамкорликда ҳуқуқий ёрдамга мухтож хотин-қизлар бўйича сайёр қабуллар ташкил қилиниб, ҳар бир ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ўзларининг йўналишлари бўйича тегишли маслаҳатларини бериб, муаммони ечимини ўз назоратига олиб  бормоқда.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech