29 Июл 2022 йил 255

Навоийда хотин-қизлар масалаларига бағишланган семинар тренингда ИИБ ходималари ҳам иштирок этишди

Яқинда  Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги давлат органлари корхона ва ташкилотларнинг Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти вакиллари иштирок етди.

Бугунги кунда меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий яҳволи ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий муносабатларини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни янада кенгроқ тарғиб қилиш, шунингдек оилавий ажримларни олдини олиш борасида ҳамкорликда чора тадбирларни амалга ошириш бўйича маърузалар тингланди.Семинар давомида бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар кенгаши вакиллари  майор С.Душанова ҳамда капитан М.Орзиевалар  ҳам иштирок этишди. Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам ҳамкорликдаги  чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech