22 Июн 2023 йил 509

Навоийда хотин-қизларни ҳуқуқий-ижтимоий ҳамда психологик жиҳатдан қўллаб қувватлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда

Бугун жамиятимиз ҳаётида хотин-қизларимиз ролини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматининг мутахассис психолог-полиграфологи  капитан Мавлуда Орзиева Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси маъмурий биносида “Илмли, маърифатли қизлар-мамлакат таянчи, миллат тарбиячиси” шиори остида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходималари иштирокидаги мазкур тадбирда хотин-қизларни маънавиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг муаммоларини самарали ўрганиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Тадбир давомида вилоятда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш билан бир қаторда уларга ижтимоий психологик кўмак кўрсатиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббуси муносиб баҳоланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech