Навоийда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Навбаҳор тумани Меҳнат МФЙда cайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда жами 20дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик, ички йўлларни шағаллаштириш, моддий ёрдам ҳамда тиббий-ижтимоий кўмак мавзуларида бўлди.
Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлардан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича туманнинг тегишли мутасадди соҳа раҳбарларига кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, аниқ кўрсатмалар берилди. Шунингдек, 90 ёшли Шодиева Шобувининг яқинлари сайёр қабулда иштирок этиб онахон ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини билдирди. Шу куннинг ўзидаёқ мутасаддилар Шобуви аяга аравача тақдим этди ва ҳолидан хабар олишди.
Навоий вилояти вилояти ИИБ Ахборот хизмати