Навоийда Ички ишлар бошлиқлари ўринбосарлари малакасини ошириш мақсадида ўқув ташкил этилди
Туман (шаҳар)ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш учун махсус касбий тайёргарлик курсларида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида малакавий ўқув ташкил этилди. Мазкур махсус ўқувда Ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан шахсий таркиб ўртасида маънавий ва интеллектуал салоҳиятни ошириш шунингдек, ходимларни ижтимоий ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар билан психологик яқин мулоқотни ўрнатиш бўйича тарбиявий профилактик тадбирларни ташкил этиш йўналишидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда барча ходим ва ҳарбий хизматчиларда "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз"ғоясини сингдириш асосий мақсад қилиб белгиланди. Малакавий ўқув дастур бўйича Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш филиалларида жорий йилнинг 2-августидан бошланиб, 2 ҳафта давом этди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати