4 Октябр 2021 йил 296

Навоийда ички ишлар органига муносиб номзодлар танлаш мақсадида мактаб ўқувчилари учун тарғибот ишлари олиб борилди

Халқчил ички ишлар органларини ташкил этишда, тизимга иқтидорли, билимли, фидоий, ватан тинчлиги ва хавфсизлиги учун астойдил хизмат қиладиган ақлан ва жисмонан бақувват номзодларни қабул қилиш долзарб масаладир. Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлайдиган дастлабки асосий таълим муассасалардан бири Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академик лицейлари ҳисобланади. Хусусан, ИИВ Навоий академик лицейига келгуси ўқув йили учун муносиб номзодларни танлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ҳамда Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари иштирокида Навоий шаҳри ва Нурота туманларидаги умумтаълим мактабларида тарғибот ишлари олиб борилди. Ўқувчи ёшларга ИИВ Навоий академик лицейида ўқиш шарт-шароитлари билан бир қаторда айни пайтда мамлакатимиз раҳбари томонидан ички ишлар органлари ходимларининг моддий ва маиший шароитларини яхшилаш борасида берилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech