Навоийда Ички ишлар органларининг соҳавий хизмат раҳбарлари учун сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жихатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар Вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 20 ноябрдаги “Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларни малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан жорий йилнинг 9-13 декабрь кунлари Навоий вилоятидаги ҳудудий ички ишлар органларининг жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш хизмати раҳбар ходимларини ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ва тергов хизмати ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг тергов бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш бўйича ИИВ МОИ Навоий филиалида сайёр ўқув курси ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 2021 йил 09 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари иштирокида ўқув курси олди учрашуви ўтказилди.
Учрашувда, сўзга чиққан Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси подполковник Аъзамжон Воҳидов бугунги кунда мамлакатимизда соҳа ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилаётган эътибор туфайли ички ишлар органлари сафлари чуқур билим ва тафаккурга эга, хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун касбий тайёргарлиги, ўқув ва амалий кўникмаларини юксалтиришга эътибор қаратилаётганлига алоҳида тўхталди.
Шу билан бирга, ИИВ МОИ Навоий филиали раҳбари подполковник Маъруфжон Шодиев ўқув курсида тингловчилар томонидан тасдиқланган мавзуларни ўзлаштиришда фаол иштирок этишлари, белгиланган имтиҳонларни юқори кўрсаткичлар билан топширишлари ҳамда ўрнатилган кун тартиби ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ўрнатилган тартибда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ўқитишмоқда.
Бундан ташқари, имтиҳонларни мувофақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилиши тўғрисида айтиб ўтилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати