3 Июл 2023 йил 264

Навоийда ички ишлар соҳасига эндигина кириб келган ёш ходимлар учун психологик тренинг ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи психологлари томонидан соҳага эндигина кириб келган ёш ходимлар учун тренинг ташкил этилди. Унда  ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстримал вазиятларда психологик турғунлигни таминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри бахо беришни шакллантириш бўйича суҳбатлашилди.

 Мутахассис психолог ҳузуридаги суҳбат жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни баратараф этишда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech