17 Декабр 2021 йил 974

Навоийда Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади

Бугунги кунда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, маҳаллаларни жиноятдан ҳоли, хавфсиз ҳудудга айлантириш ҳамда аҳолининг мавжуд муамоларини жойида бартараф этиш уствор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш ҳамда жиноятчиликни “Маҳаллабай” усулида жиловлаш, аҳолининг ижтимоий қатламлари билан манзилли ишлаш ва ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятида ўз фаолиятини бошлади.
Ўрганишлар давомида Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 12 февралда ўтказилган Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берилган топшириқлар ижроси ҳамда Навоий вилоятида криминоген вазиятга бевосита таъсир этувчи омиллар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича “Навоий тажрибаси”ни яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари кичик гуруҳларга бўлиниб, алоҳида йўналишлар бўйича вилоятнинг шаҳар-туманларига бориб, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини назорат қилинмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзолари Хатирчи, Кармана, Учқудуқ, Қизилтепа ва Навбаҳор туманларида бўлиб, республика бўйича крименоген вазияти оғир ҳисоблнган 830талик рўйхатга кирган 33 та маҳаллаларда чораклик “маҳаллабай” дастурлари бўйича амалга оширилган ишлар аҳволини кўздан кечирмоқда. Профилактика инспекторлари ва маҳалла раислари томонидан “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими доирасида амалга оширилган ишларнинг натижаси ўрганилди.
Ўтказилган тезкор профилактик тадбирнинг дастлабки кунида вилоят миқёсида 134 нафар ёш таълимга қайтарилди, 595 нафар уюшмаган ёшлар билан профилактик суҳбат олиб борилди, 69 нафар ота-оналарга фарзандини қаровсиз қолдирганлиги сабаб чора кўрилди, 56 нафар бемақсад юрган вояга етмаганлар оилари билан суҳбатлашилди, 102 нафар оила ИИБ ходимлари ҳамда маҳалла фаолллари билан ҳамкорликда яраштирилди, 98 нафар тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлаётган аёлларга “Ҳимоя ордери” берилди, 43 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди, жамоат жойларида 396 та фуқаро тартиббузганлик ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, жами 119 та маъмурий, 9та жиноий ҳолат аниқланди, ҳамда 5 та қидурвдаги шахс қўлга олинди. Йўл ҳаракати хавсизлиги йўналиши бўйича куннинг иккинчи ярмида бошланган махсус рейд тадбирлари давомида жами 572 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган, шундан 455 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади.
Ишчи гуруҳнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech