16 Октябр 2021 йил 331

Навоийда Ички ишлар вазирлиги МОМБ Махсус тайёргарлик ўқув маркази ходимлари томонидан тадбир ташкил этилди

Навоийда Ички ишлар вазирлиги МОМБ Махсус тайёргарлик ўқув маркази ходимлари томонидан шахсий таркибнинг касбий малакаси ва назарий билимларини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун ҳар бир Ички ишлар ходими ўз салоҳияти ва жанговар тайёргарлиги билан алоҳида наъмуна бўлиши лозим. Айни мақсадларга қаратилган чора-тадбирлар Ички ишлар тизимида ҳам тизимли ташкил этилмоқда. Айниқса бу борада малакали мутахассис ҳамда соҳа фидоийлари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари ходимларини касбий малакасини ошириш, янги инновацион техналогиялардан хабардор қилиш кун тартибидаги долзарб вазифалардан бири. Шу мақсадда ўтказилган ўқув амалий семинари давомида вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси  Махсус тайёргарлик ўқув маркази мутахассис ходимлари томонидан юртимизда ва дунёда содир этилаётган террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар берилиб, фавқулодда ҳолатларда ходимларнинг ҳаракатлари ҳамда хавфсизлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech