Навоийда ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди
Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабулида 10дан ортиқ мурожаатлар тингланди. Қабул давомида фуқаролар томонидан ишга жойлашиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, имтиёзли кредит ажратиш ҳамда бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди. Навоий шаҳрининг Зарафшон маҳалласида истиқома қилаётган Нигора Хўжанова муқаддам ички ишлар органларида хизмат қилган турмуш ўртоғининг вафоти туфайли моддий ёрдамга муҳтожлиги ва ўғлини ички ишлар органларида ишлаш истагини билдириб ИИБ бошлиғининг шахсий қабулини сўради. Унинг мурожаати атрофлича кўриб чиқилди – моддий ёрдам ва ўғлини профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимига тайинлаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қабулда шу каби мурожаатлар кўриб чиқилди ва айримлари назоратга олиниб баъзиларига ҳуқуқий йўналиш кўрсатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати