24 Июн 2023 йил 295

Навоийда ИИБ бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули вилоят марказида ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида Навоий шаҳрида cайёр қабул ўтказилди.Сайёр қабулда жами 20дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик, ичимлик суви электр тармоғидаги узилишлар ҳамда тиббий ёрдам каби ижтимоий муаммолар бўлди. 

Сайёр қабул давомида келиб тушган  шу каби мурожаатларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича туманнинг тегишли мутасадди соҳа раҳбарларига кўриб чиқиш учун муддат белгиланди ҳамда кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech