Навоийда ИИБ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Қабулда фуқароларнинг 15га яқин мурожаатлари тингланди. Мурожаатларда акс этган муаммолар имкон қадар жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Аксариятларининг ижобий ечими юзасидан ташкилотлар масъулларига бириктирилди.
Жумладан, Навбаҳор туманида истиқомат қилаётган, ички ишлар соҳасида хизмат қилиб нафақага чиққан Матниёз Адизов ўғлини шу соҳада хизмат қилиш истаги борлиги ва бу борада амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Шу куни унинг ўғли ЙҲХБга техник лавозимига қабул қилиш учун ҳужжатлари расмийлаштирила бошлади. Навоий шаҳар Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Дилноза Расулова иш қидириб юрганини айтди. Унинг ҳам ҳужжатлари Зафаробод уран корхонасига юборилди ва корхонадаги бўш иш ўринларнинг бирига жойлаштирилиши айтилди. Шунингдек, тиббий кўрик, моддий ёрдам бўйича қабул қилинган мурожаатлар юзасидан йўл-йўриқ кўрсатилди. Қабул давомида хизмат жойини кўчириш ҳамда имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати