22 Феврал 2023 йил 422

Навоийда ИИБ ходималари ўртасида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови бўлиб ўтди

Дунёни фақат илм билан забт этиш мумкинлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Илмни чуқур эгаллашнинг йўли эса битта – китоб ўқишдир. Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш мақсадида шаҳодатланган хотин-қизлар ўртасида “Энг яхши китобхон ходима” кўрик танлови ўтказилди.Ушбу кўрик танловда ходималар “Бадиий асарлар билимдони”, “Буюк мутафакир ва адиб” шартлари бўйича беллашдилар. Иштирокчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Абдулла Қодирий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказидан масъул ходимлар таклиф этилди.

Муросасиз кечган баҳсларда фахрли 3-ўринни Кармана тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Бевутова Рашид қизи эгаллади. 2-ўринга Навбаҳор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лейтенант Динора Журақулова .

Танлов ғолиблигига Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими жиноятларни тергов қилиш бўлинмаси терговчиси капитан Феруза Султонова лойиқ деб топилди. Ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди. 1-ўрин соҳибаси капитан Ф.Султонова жорий йилнинг 27-28-феврал кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ички ишлар органлари хотин-қизлари ИИ Республика форуми доирасида ўтказиладиган “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танловида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech