3 Июн 2023 йил 363

Навоийда ИИБ ходимлари фарзандларига тавсиянома ва тақдимномалар топширилди

Бугун ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Навоий вилояти ИИБда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтган тадбир ҳам бунинг тасдиғидир. Тадбир мақсадига мувофиқ Ички ишлар Вазирлиги томонидан таъсис этилган тавсиянома ва тақдимномалар шу соҳада хизмат қилаётган 70 нафар ходим фарзанларига тантанали равишда топширилди. Энди бу каби тавсияномалар орқали Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадилар. Тақдимнома эгалари эса ҳарбий соҳа бўйича ўрта ва олий таълим олиш ҳуқуқини олдилар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ички ишлар органларида хизмат қилаётган 48  нафар ходимларнинг фарзандларига вазирлик томонидан тақдимнома ва тавсияномалар берилган эди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech