3 Январ 2022 йил 470

Навоийда ИИБ ходимлари хонадонларга ташриф буюриб янги йил совғалари улашдилар

Жаннатмакон юртимизда байрам шодиёналар бисёр. Хурсандчилик кунларида яқинлардан хабар олиш, совға-саломлар улашиш ўзбек халқига хос фазилатлардан бири. Янги йил байрамида ҳам Навоий вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар хонадонларига ташриф буюрилди. Қорбобо ва қорқиз образида болажонларга яхши кайфият улашдилар. Қисқа муддат улар билан суҳбатлашилди, ёд олган шеърларини тинглаб янги йил совғасини туҳфа қилдилар. Хонадон соҳиблари кутилмаган қувончли ташрифдан хурсанд ҳамда бошқарма раҳбариятидан миннатдор бўлишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech