Навоийда ИИБ ходимлари томонидан яроқсиз гўшт маҳсулотлари сотувига чек қўйилди
Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган рейдлар натижасида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни ташиш ёки сотиш билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланиб, бартараф этиляпти. Яқинда Марказий деҳқон бозорида ўтказилган рейд жараёнида О.Дга тегишли бўлган гўшт маҳсулотининг кўриниши ходимларда шубҳа уйғотди. Шу сабабали 270 кгли гўштдан наъмуна олиниб яроқлиги текшириб кўриш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачилик ривожлантириш бошқармасининг лабараториясига юборилди. Масъулларнинг хулосасига кўра гўшт маҳсулоти ҳақиқатдан истеъмолга яроқсизлиги тасдиғини топди. Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан сотувчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди. Шунингдек, Кармана туманида жойлашган Самарқанд ЙПХ масканидаги рейд тадбирида фуқаро К.Эга тегишли бўлган “Кобалт" русумли автомашина тўхтатилди. Ходимлар автоуловни кўздан кечиришганида, Бухоро вилояти Шофиркон туманилик 30 ёшли фуқаро К.Э бошқариб келаётган машина юкхонасида ва ўриндиқлари устида истеъмолга яроқсиз қўй гўшти борлиги маълум бўлди. Маҳсулот ҳеч қандай ҳужжатларсиз, бунинг устига ташиш қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган эди. Шу сабабли мазкур ҳолат юзасидан етеринария ва чорвачилик ривожлантириш бошқармасининг ходимлари билан ҳамкорликда МЖТК 109-моддасига асосан қонуний чора кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати