Навоийда ИИБ ходимлари томонидан "Қурол" махсус профилактик тадбири самарали ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида фуқароларда тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларни олдини олиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбирни сифатли ташкил этиш мақсадида ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, фуқароларга қуролни сақлаш ҳамда хавфсизлик қоидалари тушунтирилди. Шунингдек, қуролдан фойдаланишда алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган маълумотлар етказилди.
Жумладан, ўтказилган “Қурол” тадбири давомида жами бўлиб 436 та қурол текширилди. Шундан 425 таси ИИБ ходимларига, 11 таси эса овчилик жамияти ходимларига тегишли.
Текширув натижалари бўйича қуролни сақлаш ва олиб юришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жами 34 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича чора кўрилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати