16 Феврал 2021 йил 559

Навоийда ИИБ ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилмоқда

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ҳамда белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ҳисобланган, яъни ёшлар орасида китобхонликни тарғиб этиш бўйича Навоий вилояти ҳокими, вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиқлари билан “Китоб дунёси” МЧЖ ўртасида режа-топшириқ ишлаб чиқилган бўлиб, вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларида ҳамда ички ишлар бўлимларида китоб ярмаркалари ўтказилиб келинмоқда.

  Хусусан, Навоий вилояти ИИБ ходимларининг маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, бой маданий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ходимларни китоб мутолаасига кенгроқ жалб қилиш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ, Навоий шаҳар ИИО ФМБ ҳамда  ППХ ва ЖТСБда китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган бой адабий меросимиз саналмиш Ўзбек ва Жаҳон адабиётининг ноёб дурдона асарларини харид қилиб, шахсий кутубхоналарини бойитишди.

      Китоб ярмаркаси вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

                      Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech