13 Июл 2023 йил 349

Навоийда ИИБ ходимлари учун меҳнат муносабатларига оид ўқув машғулоти ташкил этилди

Жорий йилнинг 12 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда вилоят ИИБ касаба уюшмаси билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар, ходимларга меҳнат таътилларини ҳисоблаш тартиблари, “Жамоа шартномаси” ва “Ички меҳнат тартиб-қоидалари” ҳамда бошқа меҳнат муносабатлари бўйича бир кунлик ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулотига вилоят Ички ишлар бошқармаси мустақил бошқарма ва бўлимларининг кадрлар бўйича масъул ходимлари, шаҳар туман Ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва катта инспекторлари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг масъул ходимлари иштирок этди. Ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши ва Навоий Давлат меҳнат инспекцияси масъул ходимлари маърузалари тингланди. Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти суди судъяси сўзга чиқиб айни кунда судларда ходимларнинг меҳнат муносабатларини бузилиши бўйича мурожаатлари кўриб чиқилётгани, кундалик иш жараёнида дуч келинаётган муаммолар ва уларнинг ечими борасида ўқув машғулоти қатнашчиларига тушунча берди.

Ўқув машғулоти жонли савол-жавоб тарзида фикрлар алмашилиб, мунозарали ўтди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech