4 Апрел 2023 йил 376

Навоийда ИИБ ходимлари вилоят прокуратурасида ташкил этилган маҳорат дарсида иштирок этишди

Яқинда вилоят прокуратураси ўқув полигонида соҳага эндигина кириб келган ёш ходимлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур ўқувда Навоий вилояти ИИБ Эксперт криминалистика марказининг малакали экспертлари ҳам фаол иштирок этиб тергов жараёнида муҳим аҳамият касб этувчи далилий ашёларни топиш, хатшунослик, балистик экспертизаларни ўтказиш ҳамда гиёҳванд моддаларни аниқлаш бўйича муҳим маълумотларни етказдилар. Шунингдек, прокуратура ходимлари амалиётида вужудга келаётган муаммолар юзасидан саволларига жавоб берди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech