20 Октябр 2023 йил 226

Навоийда ИИБ ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқ отиш машғулоти ташкил этилди

Навоий вилояти ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш чоралари кўрилмоқда. Яқинда вилоят Ички ишлар бошқармасининг шаҳодатланган шахсий таркиби билан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. Машғулотлар давомида ходимлар эгаллаган назарий билимларини амалиётда қўллаб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Бу каби тадбирлар ўз ўрнида ходимларнинг жанговарлик қобилиятларини ривожлантириб, касбий ўсишига замин яратиши шубҳасиз.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech