Навоийда ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қидирувда бўлган шахс ушланди
Навоий шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 1994 йилда туғилган Навоий шаҳар Қурилиш кўчасида яшаган Қ.Ё Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш ҳамда 176-моддаcи 2-қисми, яъни қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш ҳолатига кирувчи хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун айбланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2019 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро 2021 йилнинг 8 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Навоий шаҳар ҳудудида ушланган.
Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилаб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати