6 Апрел 2021 йил 442

Навоийда ИИБ инспекторига пора таклиф қилган мансабдор шахс қўлга олинди

Навоий вилочти ИИБ Транспортда ХТБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ф.Ж.Азимов вазифасидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ўзтемирйўлқурилишмонтаж УК ишчиси А.Б ва бошқа темир йўл ходимлари дизел ёқилғисини талон-торож қилганлиги холати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётган эди. “Пайтавасига қурт тушган” мазкур корхона рахбариятидан ўзини А.С деб таништирган фуқаро қўл остидаги ишчиларига нисбатан тўпланган хужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш, яъни дизел ёқилғисини толон-торож қилинганлиги холати юзасидан чора кўрмаслик эвазига дастлаб тахминан 5 миллион пулларни пора сифатида тақдим қилмоқчи бўлган. Фуқаронинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлиги, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишини айтиб огоҳлантириш берилишига қарамай А.С пора таклиф қилишда давом этади.

ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Навоий вилоят бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида чора кўрмаслик эвазига 2980000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бир жиноятни иккинчи бир жиноят билан бекитмоқчи бўлган фуқаро А.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ходимининг жиноий ишларига тўсқинлик қилиш ўрнига айбларини пора бериш орқали ёпмоқчи бўлган А.С энди қонун олдида жавоб беришга мажбур.

 

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech