Навоийда ИИБ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги болалар Алишер Навоий хиёбонида ҳордиқ чиқаришди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июль кунидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида, вояга етмаганларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ва уларнинг маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 18-август куни Навоий вилояти ИИБ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан бе ерда вақтинчалик сақланаётган ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг назоратисиз қолган болаларни маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида Ёшлик кўлида ҳамда Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига саёҳат уюштирилди. Шунингдек саёҳат мазмунли ва эсда қоларли бўлиши учун истироҳат боғини атрокциони ва сув ҳафзасида сайр қилишлари, уларнинг мароқли дам олишлари учун етарлича шароитлар яратиб берилди. Саёҳат давомида болалар билан Навоий шаҳри тарихи ва миллий байрамларимиз ҳақида суҳбат қурилди. Шундан сўнг болалар атракционларда учишди, қувноқ ўйинлар ўйнашди. Уларнинг чеҳраларидаги табассум саёҳатдан ижобий таассурот олганликларидан далолат берарди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот маркази