6 Феврал 2022 йил 518

Навоийда ИИБ ППХваЖТСБ ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказилди

Вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси  билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилиб,  рейд тадбирлари ташкиллаштирилди. Хусусан, Кармана тумани ҳудудида тунги назорат рейд тадбирлари давомида “Ҳазора” МФЙ  ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси муҳофаза зонасида қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Белгиланмаган жойдан қум-шағал аралашмасини бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қазиб олинаётганлиги сабабли уларга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилди.

 Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима белгиланди ва хуқуқбузарга юқоридаги ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун ёзма огохлантиришлар берилди.

Навоий шаҳар саноат ҳудудида назорат рейд тадбири давом эттирилаётган пайтда яна бир ҳолатга дуч келинди. Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаролар И.Н ва Р.Млар томонидан турли ҳилдаги йирик ҳажмли чиқиндиларни белгиланмаган жойга жойлаштирилаётган пайтида ишчи гуруҳ томонидан тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech