Навоийда ИИБ Пробация назоратидаги 7 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
Инсонки, адашибди, йўлини бошқа томонга бурибди, аммо бир кун келиб унинг хато эканлигини англабдими, уни кечириш, тўғри йўлга қайтишига кўмак бериш инсонийликнинг олий кўринишидир.
Шу боис адашиб жиноят йўлига кирган ва содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни тўғри йўлга, оиласи бағрига қайтариш давлатимиз олдида турган муҳим масалалардан бирига айланитб бормоқда.
Яқинда Навоий вилояти ИИБ Пробация бўлимининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш ҳам 7 нафар маҳкумнинг тақдирида ўзгариш ясади. Йиғилишда Навоий шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатинин ўтаётган, шу муддатда меҳнатга ҳалол муносабатда, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб қонунчилик асосида ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари озод этилди.
Танганинг иккинчи томони бўлганли каби Пробация ходимлари буйруқларига беписандлик қилган, жазо ўташ жараёнида талабларга риоя қилмагани сабабали Р.Онинг ўталмай қолган 1 йилу 20 кун ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди ва манзил калониясида жазо ўташи белгиланди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати