17 Август 2021 йил 531

Навоийда ИИБ ТХТБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида жиноий гуруҳ қўлга олинди

1984 йилда туғилган, 6 йилдан буён “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖнинг ёқилғи мойлаш маҳсулотлари хизматида муҳандис вазифасида фаолият юритиб келган Б.Знинг зиммасига масъулиятли вазифа юклатилган эди. У сменасида ишчи ходимларни фаолиятини назорат қилиш билан шуғулланарди. Нафсининг қулига айланган Ф.С ва П.Р лар тунги смена вақтида даромадли режа тузишади. Таклифни муҳандис Б.Зга айтиб пул эвазига омборга кириш учун рухсат сўрайди. Б.З уларни омборга киришида шароит яратиб мис ўтказгич кабелларини олиб чиқиш ва талон-тарож қилишда ёрдам беради. Бу ердаги электр ўтказгичлар ва мис кабеллар парвоз сифатини яхшилаш, ёритиш ускуналарини таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш учун фойдаланиб келинаётган эди. “Бели оғримаганни нон ейишини кўр” деганларидек, мазкур силлиқ ўтган “Операция”га бир неча маротаба қўл уришди. Ҳар сафар маҳсулотларни бўлакларга бўлиб бинодан яширин равишда олиб чиқиб кетишган.   Кўза кундамас кунида синади деганларидек хизмат вазифасини суистеъмол қилган П.Рнинг автомашинаси ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан кўздан кечирилганда мис кабел бўлаклари топилиб суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Бунинг натижасида жами 76 301 676 сўмлик зарар етказганлиги аниқланиб, элект ўтказгичларни талон-тарож қилган гуруҳ қўлга олинди.  Мазкур бир гуруҳ шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech