3 Декабр 2020 йил 458

Навоий вилояти ИИБ ТХТБ томонидан навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Навоий вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилди.

Хусусан, Кармана туманидаги “Кумушкон” массивидан кесиб ўтувчи темир йўл атрофида жойлашган аҳолининг яшаш хонадонларига уйма-уй кирилиб, уларга темир йўл билан боғлик содир бўлаётган аянчли ҳодисалар ва жиноятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, тарқатма варақалари, эслатмалар, буклетлар тарқатилди ҳамда тилхатлар олинди.

Шунингдек, фуқаролар темир йўл атрофида чорва моллари боқмаслик, ёш болаларни ўйнатмаслик, ўтаётган поездларга тош отмаслик, темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан ўзбошимчалик билан кесиб ўтмаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech