18 Апрел 2023 йил 357

Навоийда ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

 

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБнинг сохавий хизматлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Кинология хизмати томонидан ўқув муассасаларида ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги  амалий машғулотлар ўтказилди. Бунда хизмат итларининг жиноятчини ушлаш машқлари, гумондорни аниқлаш ҳаракатлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.  Назорат лицензиялаш гуруҳи ходимлари эса Навоий шаҳар ҳудудидаги 11 та референдум участкалари атрофидаги ов қуролига эга шахсларнинг ов қуролларининг сақланиш ҳолатлари борасидаги тарғиботларни ўтказдилар.  Шунингдек, карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи томонидан Навоий шаҳар марказий деҳқон бозорида олиб борилган рейд тадбирлари давомида 120 кг истеъмолга яроқсиз гўшт махсулоти ҳамда 150 кг тузлама махсулоти белгиланган тартибда савдодан олиниб йўқ қилинди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 5 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.  Маъмурий қамоқхонада хизматини адо этаётган ходимлар томонидан  у ерда сақланаётган шахслар тиббий текширувдан ўтишлари таъминланди ва меҳнатга жалб қилинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech