16 Январ 2022 йил 367

Навоийда ИИБ ЖТСБ томонидан маҳаллий бозорларда санитар ҳолатни ўрганиш бўйича рейдлар ўтказилмоқда

Бугун бозорларимиз турли-туман озиқ-овқат саҳсулотларига тўла. Фуқароларимизнинг кунлик эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида хизмат қилаётган маҳаллий бозорлардаги бугунги аҳвол ва санитар ҳолат талаб даражасидами? Мазкур жараённи ўрганиш мақсадида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин ТТГ ходимлари томонидан Навбаҳор туманидаги Учтут ҳамда Хатирчи тумани Зарафшон маҳалласидаги Пармидон деҳқон бозорларида назорат тадбирлари ўтказилди. Кузатишлар давомида маҳаллий сотувчилар томонидан ўзбошимчалик билан озиқ овқат маҳсулотларини санитария талабларига зид равишда сотилаётгани, шунингдек, гўшт ва балиқ маҳсулотларини тегишли сифат назорати рухсатномаси йўқлиги аниқланди. Бундан ташқари умумий овқатланиш шаҳобчалари аҳволи ҳам қониқарсиз эканлиги, истеъмол маҳсулотлари очиқ ҳолатда сақланаётганлиги сабабли тегишли тартибда чора кўрилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech