3 Сентябр 2022 йил 442

Навоийда ИИБга янги қабул қилинган номзодлар малакали устозларга бириктирилди

 Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасига ишга кириш истагидаги кўплаб номзодлар ичида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 51 нафар ёш номзодлар ишга қабул қилинди. Шу муносабат билан бошқармада ишга қабул қилинганларнинг ота-оналари ва тажрибали ходимлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Суҳбат давомида эндигина соҳага қадам қўйган ёш ходимларга хизмат интизомига риоя қилиш ва иш фаолиятига масъулият билан ёндашиш кераклиги тушинтирилди ва иш ўрганиш мақсадида малакали ходимларга бириктирилди. Келажакда ёш ниҳолларни устозлари каби касбининг фидоийларига айланиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech