Навоийда ИИБнинг мутахассис психологлари томонидан ходимлар учун амалий тренинглар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Ходимларнинг хизмат вақтида фуқаролар билан профессионал ишлаш тайёргарлигини янада оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ, ЖТСБ, ЙҲХБ ходимлари билан “Фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан (эркак, аёл, вояга етмаган, қария) келиб чиқиб профессионал мимика импровизация орқали самарали мулоқотга киришиш қоидалари” мавзуларида, амалий-тренинглар, видео қўлланмалар асосида олиб борилди. Мазкур семинар давомида ходимлар руҳиятни бошқариш, мулоқот давомида мимик ҳаракатларнинг аҳамияти ҳақида маълумотга эга бўлишди. Шу каби тренинглар ходимларнинг хизмат фаолиятида, қолаверса фуқаролар билан муносабатда ижобий самара кўрсатиши шубҳасиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати