7 Феврал 2023 йил 409

Навоийда ИИВ Академия курсантларининг битирув малакавий иши олди муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди

Навоий вилояти ички ишлар бошқармасида битирув малакавий иши олди амалиёти муносабати билан ИИВ Академиясининг 30 нафар курсантлари ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.  Тадбирда сўзга чиққан масъул ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари ҳамда бириктирилган мураббийлар талабини бажаришлари таъкидланди. Шунингдек, фуқаролар билан муносабатда ҳушмомила бўлиш, ҳодисага ҳуқуқий баҳо бера олиш қобилиятини ривожлантириш бўйича ҳам муҳим тавсиялар берилди. Сўнг ало баҳолари ва наъмунали хулқи билан ўрнак бўлаётган курсантлар ота-оналарига ташаккур билдирилди. Тадбир сўнгида ота-оналар сўзга чиқиб , фарзандларига билдирилган ишончни биргаликда оқлашлари, амалиёт вақтида улар устидан назоратни кучайтиришларини айтишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech