Навоийда ИИВ Академияси битирувчилари лавозимга тайинланди
Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси битирувчилари лавозимларга тайинланиб, уларга тажрибали ходимлардан мураббийлар бириктирилди. Лавозимларга тайинланган ёш ходимлар ва уларнинг мураббийлари иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ҳузурида учрашув ўтказилди. Учрашувга ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник А.Латипов, бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник М.Хамдамов, Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник К.Яхшиликов ҳамда хизмат раҳбарлари иштирок этди. Учрашувни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.С.Садиков олиб борди.
Сўзга чиққанлар ёш ходимларни лавозимга тайинланганлиги билан табриклаб, бу шарафли йўлда ҳалол ва виждонан хизмат қилишлари, узтозлар маслаҳат ва ўгитларига амал қилиш шубҳасиз муваффақият калити эканлигини таъкидладилар.