26 Июн 2023 йил 341

Навоийда ИИВ Академиясининг амалиётчи курсантлари ота-оналари билан учрашув ташкил этилди

Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш ҳар бир ота-онанинг бахти. Айниқса улғаётган фарзанд она Ватанига садоқатли, аҳдига содиқ бўлса.  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 1-ва 2-ўқув курси курсантлари  амалиётини юқори савияда ўтказишни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ИИБда курсантларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди. Унда сўзга чиққан ИИБ мутасаддилари курсантларни хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига риоя қилишларини, фуқароларга нисбатан хушмуомалада бўлишларини, хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга аралашмасликлари, амалиётни белгиланган тартибда ўташлари тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, курсантларнинг ота-оналари ҳам амалиёт ўтказиш бўйича йўриқнома билан таништирилди.

 Йиғилиш сўнгида ўқув йилини аъло баҳоларга якунлаган, наъмунали хулқи билан ўрнак бўлаётган курсантлар ота-оналарига ташаккур билдирилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech