20 Декабр 2021 йил 375

Навоийда ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳузурида 2021 йилнинг  18 декабрь куни Навоий вилоятида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва аҳолининг муаммоларини ҳал этиш борасида Ички ишлар органларининг хизмат фаолиятидаги муаммолар ҳамда келгуси давр учун долзарб вазифаларга бағишланган сайёр йиғилиш баёни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-21 декабрь кунлари ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари, полковник О.А. Камалов раҳбарлигидаги ИИВ Академиясининг тажрибали профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Навоий шаҳри “Ёшлик” маҳалласида бўлиб,  маҳалла раиси, профилактика инспектори, маҳалла раисининг ўринбосарлари, кўча бошилар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг ўринбосари “Жорий йилнинг 15-21 декабрь кунлари  Ички ишлар вазирлиги Академиясининг тажрибали профессор ўқитувчиларидан шакллантирилган ишчи гуруҳ мазкур маҳалланинг криминоген вазияти, жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шароитлари чуқур таҳлил этилиб, “Фуқаробай” ишлаш методикасини амалда жорий этилганлигини қайд этди.

2020 йилнинг 11 ойи давомида содир этилган жиноятлар жорий йилнинг мос даврига кўра чуқур таҳлил этилди. Натижада мазкур маҳаллада 2020 йилнинг 11 ойи давомида 17 жиноят содир этилганлиги, 2021 йилнинг 11 ойида эса ушбу кўрсаткич 14 тани ташкил этганлиги, шу билан бирга 2020 йилда содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш ва қасддан баданга ўртача оғирликдаги шикаст етказиш жиноятларининг содир этилиши олди олинганлиги сабабли, “Ёшлик” маҳалласи “қизил” тоифадаги  ҳуддуддан  “сариқ” тоифадаги ҳудудга ўтказилишига эришилган.

Мутассадилар томонидан хонадонлар уйма-уй ўрганилиб, тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, хонадон эгалари билан уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Ишчи гуруҳ Навоий  шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласида иш олиб бориб, маҳалланинг мураккаб криминоген  вазияти, жиноят содир этилишига имкон берган сабаб ва шароитларни чуқур ўрганилиши натижасида ИИВ Академияси томонидан криминоген вазияти оғир бўлган ушбу маҳаллада “фуқаробай” ишлаш бўйича   ҳудуд методикаси яратилганлигини айтиб ўтди ва ушбу методик қўлланма ҳуқуқбузарликлар профилактикасига ижобий таьсир этганлигини алоҳида эьтироф этди. Шунингдек 2021 йилда сон жихатдан ортган жиноятларнинг олдини олиш бўйича ушбу қўлланмада етарлича таклиф берилмаганлиги, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали содир этиладиган фирибгарлик жиноятлари назарда тутилмаганлигини аммо келгусида албатта ушбу жиноятчилик турлари бўйича қўлланма янада такомиллаштирилиши таькидлаб ўтилди. Шунингдек “Ёшлик” маҳалласи ҳудуд жихатдан катталиги ва аҳолининг 25000 кишидан ортиқлиги, ушбу ҳудудда фаолият юритаётган профилактика инсекторлари, маҳалла раиси ҳамда маҳалла фаолларига ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасига қийинчилик туғдираётганлигига тўхталиб ўтди. Бундан ташқари содир этилган жиноятларнинг 75,8 % бошқа маҳалла ва вилоятларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан содир этилганлиги айтиб ўтилди. Келгусида маҳаллада жиноят содир этилишини олдини олиш ҳамда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини олдини олишни сифат жихатдан яхшилаш  юзасидан ва унга имкон берган шарт-шароитлар мухокама  қилинди.

Йиғилиш якунида криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганган ҳолда “илмий диагноз” қўйиш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудуд методикасини жойларда самарали татбиқ этиш, профилактика инспекторининг маҳалла фаоллари ҳамда секторлар билан ҳамкорлигини кучайтириш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech