Навоийда ИИВ Академик лицейида “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбир кўтарингки руҳда ўтди
ИИВ Навоий академик лицейида мамлакатимиз мустақиллигининг 32 ҳамда
“Билимлар куни” муносабати билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори
остида тадбир ташкил этилди.
Тантанали тадбирда вилоят ИИБ
бошлиғи ўринбосари, подполковник Шокир Садиков Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар вазирининг мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган байрам табригини
ўқиб ешиттирди. Тадбир унда иштирок этаётган малакали ходимлар ва соҳанинг
навниҳоллари шунингдек кўп йиллик меҳнати билан ёшларга ўрнак бўлаётган фахрий
устозларнинг қимматли ўгитлари ва улар томонидан ёшларга билдирилаётган ишонч
билан янада кўтарингки ўтди.
Тадбир
давомида ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиларининг таълим ва спорт соҳасида
эришган натижалари, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига киришдаги
кўрсаткичлари алоҳида эътироф этилиб, лицей ўқувчилари сўнгги 4 йилда ИИВ
Академиясига ва бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Республика
академик лицейлари ўртасида етакчилик қилиб келаётганлиги айтиб ўтилди. Тадбирда
лицей ўқувчилари томонидан байрам муносабати билан шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро
этилди. Қоровул қўшинларига қарашли 7532-ҳарбий қисм оркестр ва жанговор гуруҳ
жамоаларининг чиқишлари йиғилганларда қатта қизиқиш уйғотди.
Айниқса, тадбир якунида соҳа фахрийлари, вилоят дин ишлари бўлими Шониёз ҳожи Жумаевлар иштирокида ўтказилган уч авлод учрашуви тадбирлари давомида фахрийларнинг ҳаёт йўли, фаолияти давомида содир бўлган қизиқарли воқеалар, олдинги вақтларда ички ишлар органларидаги хизмат қийинчиликлари ва бугунги кундаги имкониятлар ҳақида гапирганлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу каби давра суҳбатлари бугунги кунга шукроналик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.