26 Июн 2023 йил 325

Навоийда ИИВ Академик лицейи битирувчиларига диплом топшириш тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида 2023 йил битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда ўринбосарлари, соҳа фахрийлари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Сўзга чиқувчилар томонидан ИИВ Навоий академик лицейи республикада охирги 3 йил давомида барча йўналишларда етакчилик қилиб келаётганлиги, ўтган 2022 йилда 38 нафар ўқувчилар ИИВ академиясига, 3 нафари Россия ИИВ академиясига, 7 нафари Жамоат хавфсизлиги университетига, 4 нафари ДХХ академиясига ва бошқа ҳарбий олий таълим муассасалари, 11 нафари хорижий олий таълим муассасаларига шунингдек, республикамиздаги бошқа олий таълим муассасаларига юқори баллар билан ўқишга кирганликлари эътироф этилди. Жумладан, 2022-2023 ўқув йилида ўқишни якунлаётган 161 нафар ўқувчилардан 20 нафари имтиёзли диплом соҳиби бўлишди. Вилоят ИИБ раҳбарияти  битирувчиларни келажакда нуфузли олий таълим муассаларида ўқишни давом эттиришига, она Ватан сарҳадларини асраб авайлашда ҳисса қўшишларига катта ишонч билдирди. 

  Ҳаяжондан кўзларига ёш олиб юрт тинчлиги ва осойишталиги учун қалқон фарзандларни вояга етказаётган ота-оналар лицей ўқитувчиларига чуқур миннатдорчилик билдилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech