17 Май 2023 йил 232

Навоийда ИИВ академик лицейи ўқувчи қизлари билан “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

ИИВ Навоий академик лицейида “Маънавият ойлиги” доирасида 15 май куни “Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир” мавзусида ўқувчи қизлар билан Навоий вилояти ИИБ, вилоят “Маънавият ва маърифат маркази” ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила соҳасида киритилган ўзгаришлар, юртимизда оила масаласига давлат сиёсати даражасида қаралиб келинаётганлиги, бу борадаги миллий қадриятларимиз, оилавий муносабатларда ота-она, фарзандлар ва қариндошлар билан ўзаро ҳурмат масалалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech