28 Апрел 2023 йил 3014

Навоийда ИИВ академик лицейи ўқувчилари "Ёш қутқарувчи" ҳарбий спорт мусобақасида ғолиб бўлишди

Фавқулотда  вазиятлар вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ташаббуси билан “Ёш қутқарувчи” ҳарбий спорт мусобақасининг Навоий вилояти босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада вилоятнинг туман-шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 15 та умумтаълим мактаблари ҳамда 7 та ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари иштирок этишди. Унда ҳакамлик қилган Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг мутахассис ҳодимлари 5 та шарт бўйича баҳоладилар. Қалтис ва ўзига яраша қийинчиликлар билан ўтган мусобақада Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчиларининг “Авангард” жамоаси биринчиликни қўлга киритди. Ғолиб жамоалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech